ДИҚҚАТ!

ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ, СИРДАРЁ, ЖИЗЗАХ, НАВОИЙ ВА САМАРҚАНД ВИЛОЯТЛАРИ ФЕРМЕР ХЎЖАЛИКЛАРИНИНГ АЁЛ РАҲБАРЛАРИ!

Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги сув тежовчи суғориш технологияларини жорий қилишни қўллаб қувватлаш мақсадида Ўзбекистонда сув ресурсларини бошқариш миллий лойиҳаси билан ҳамкорликда аёл фермерлар ўртасида такрорий танлов эълон қилади.

Ушбу танлов лойиҳа томонидан ўтган йили ўтказилган танловнинг давоми бўлиб, танловнинг мақсади 2023 йилда ўз экин майдонларида сув тежовчи суғориш тизимларини тадбиқ қиладиган аёл-фермерларни ҳар томонлама қўллаб қувватлаш, хусусан ғолиб деб топилган биттадан аёл-фермерга соврин тариқасида 40 kW Трансформатор тақдим қилиш режалаштирилган. Трансформаторлар Ўзбекистонда сув ресурсларини бошқариш миллий лойиҳаси маблағлари ҳисобидан сотиб олинади ва ғолиб фермерларга соврин сифатида тақдим қилинади.

Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги 2023 йилда ўз экин майдонларида сув тежовчи суғориш тизимларини тадбиқ қилмоқчи бўлган юқорида қайд этилган вилоятлардаги АЁЛ-ФЕРМЕРЛАРНИ танловда фаол иштирок этишга таклиф қилади.


ТАНЛОВ ИШТИРОКЧИЛАРИГА ҚЎЙИЛАДИГАН ТАЛАБЛАР:

Иштирокчи:

  1. Қорақалпоғистон Республикаси, Сирдарё, Жиззах, Навоий ва Самарқанд вилоятларида фаолият юритиб келувчи Фермер хўжалигининг раҳбари (мулкдор) АЁЛ киши бўлиши керак.
  2. Ўз фермер хўжалигида 2023 йилда давлат томонидан субсидия ажратиладиган сувни тежовчи суғориш тизимини (СТСТ) (томчилатиб ёки ёмғирлатиб суғориш) энг камида 10 гектар майдонда жорий қилишни режалаштирган бўлиши лозим.
  3. 2023 йил 1 июньгача Белгиланган шаклдаги Аризани тўлдириб, Танлов ҳайъатига юбориши шарт.

Эслатма: Ғолибга соврин 2023 йилда субсидия ажратиладиган сувни тежовчи суғориш тизимини жорий қилгандан кейин тақдим қилинади. Агар ғолиб СТТни 2023 йил 30 ноябрга қадар амалга оширилмаса соврин бекор қилинади.


Танлов ғолиблари 40 kW Трансформаторлар билан тақдирланадилар. Бунда трансформаторни ўрнатиш ва энергия манбаига улаш ҳаражатларини совриннинг эгаси ўзини ҳисобидан амалга оширади.


Танловда қатнашиш учун:

  • 1) 2023 йил 1 июньгача сўровномани тўлдиринг ва танлов ҳайъатига юборинг;
  • 3) Барча саволларингиз бўйича лойиҳанинг вилоятдаги вакилига мурожаат қилинг (рўйхат https://t.me/tomchikanali ТОМЧИ телеграм каналида жойлаштирилган)